Асабийлик

01:30 / 29.08.2022 | Zumrad | 413

Ассалому алайкум! Менда хайз кòришда бир ҳафта олдиндан асабийлик жуда кучаяди турмуш òртоģимга ҳам фарзандимга ҳам жуда қòпол муносабатда бòла бошлайман òзимни боса олмайман бу ҳолатда турмуш òртоģимни ҳам òзимдан сòвитиб қòяпман 3 маротаба наркоз олганман олдинлари бунчалар асабийлик йòқ эди яқинда қизим туģилганидан буён шунақа кисерва аператситя қилдирганман маслаҳат беринг этибор берсам хайз кòришдан 6. 7. Кун аввал асабийлик бошланади Аллоҳ илимингизни зиёда қилсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! .Баъзи манбаларга қараганда бу ҳолатингизга сабаб организмингизда эстроген гармонининг ишлаб чиқишидаги муаммолар бўлиши мумкин. Шу сабаб аёл кишида эмоционал портлашлар, руҳий тушкунлик, асабийлик кабилар сезилар экан. Бу ҳақдаги кўпгина илмий мақолалар ҳам мавжуд бўлиб, масалан “газета.ру” да берилган мақолада айтилишига қараганда аёл кишида 150 дан ортиқ аломатлар содир бўлади. Ва бу ҳолат 90% аёлларда кузатиларкан. Булардан биз билганимиз эмоционал ҳолатидаги ўзгаришларидан ташқари, озиқ-овқатга нисбатан бўлган одатларининг ўзгариши, танасининг шишиши, қориннинг дам бўлиши, нарсаларни қўлидан тез-тез тушириб юбориши, кўнгил айниши, беҳузур бўлиши, бош оғриши, қусиш, кўкрак оғриши, бел оғриши, юрак оғриши ва ҳоказолардир. Асосан бу ўзгаришлар ҳайз кўришдан 2-10 кун олдин содир бўлади. Бунинг асосий сабаби хали ҳануз аниқланмаган. Бироқ гормонларнинг ўзгариши ҳақидаги назарияга кўпроқ урғу берилади. Шифокор мутаҳассисларда бундан ташқари бошқа фикрлар ҳам бор, масалан кальций ва магний етишмаслиги, серотониннинг пастлаб кетиши, витамин В6 нинг етишмаслиги, ирсий сабаблар, ҳатто аёл кишида ўзининг прогестеронига аллергик қўзғалиш ҳам кузатилади. Акушер-гинекологларнинг айтишларига қараганда аёл кишининг ҳайз кўриши ва ундан олдин содир бўлаётган эмоционал ва жисмоний ўзгаришлари унинг психик ҳолатига ҳам боғлиқ экан. Масалан оиласида ва иш жойида хотиржамлик бўлса бу ўзгаришлари ҳам нисбатан сокинлашади.
3-8% аёлларда ҳайз кўриши олди дисфорик бузилиш ҳам кузатилади. Бу аёлларда юқоридаги ўзгаришларга энди депрессив ҳолат, хавотирланиш, асабийлашиш, кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, кундаликишларига эътиборсизлик, ҳаёлини жамлай олмаслик, кучсизланиш ва тез чарчаб қолиш, иштаҳанинг ўзгариши, уйқусизлик, ўзини контроль қила олмаслик, беқарорлик ҳолатлари ҳам қўшилади. Бундай ўзгаришлар содир бўлганда зудлик билан психотерапевт, гинеколог-эндокринолог мутахассисларига учрашишлозим. Валлоҳу аълам!