Оилавий муаммойим

22:04 / 29.08.2022 | Xadicha | 441

Ассалому алайкум! Мени турмушимга 11 йил боляпти. Лекин эримни феълига тушуна олмаяпман. Мени яхши кўради. Лекин базида аёллар билан ҳам коришиб туради. Эркак киши ёзилиб туриаҳи керак менга боринг деб озинг жонат дейди. Гуноҳ ишни айтмайман дейман. Арзимас нарсага аччҳиги чиқса қол котаради. Ҳатто болаларга ҳам. 3та фарзандимиз бор. Яна хомиладорман. Диққат бопқоляпман қавҳингача калтак ейман деб.Бир неча бор кетиб қолдим барибир ярашиб кеттик. Вадалар берди урмиман деб. Огзимдан чиқишига айтганимни қил дейди. Ёки конглидагидек иш қилмасам асабийлашиб кетиб дўппослайди. Психологлардан маслаҳат олдим. Онггизда шундай ўйлар бор дейишди. Тўгриси иккиланиб қолдим. Аллоҳни айтгани боладию барибир деб. Лекин уришлар тохтамади 2 ҳафта узоги бир ойда калтак ейишдана зерикдим. Меҳрибон менга совгалар ҳам бериб туради. Озимни овутаман яхши бопқолди деб. Лекин яна уриш қайталаняпти. Уриб кейин афсусланади ози ҳам. Лекин айбни менга тонгайди. Уйдаги ишларниям мана буни бунақа қил қилмабсан дейди. Тинч яшашимиз узоқ болмаяпти. Уйимга кетиб қайтиб келмиман деб ялингани учун яна конглим бошлик қилиб келганман. Ота онам ҳам ошиқча индашмайди куёвига. Отасига айтавериб озим гап эшитганман. Яна кетсенг бориб ҳаммени сойиб келаман менга болмаса бошқасигаям болмесан деб қорқитти у гапларидан қорқмадим ичимда билганини қилсин дедим. Қандай маслаҳат берасиз? Мен бу вазиятларда нима қилишим мумкин? Психология орқали ечими борми буни?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! .Психология орқали ечими борми деган гапни анча-мунча одамлар айтадилар. Кўпгина одамлар психологни адвокат билан яништирадилар. Аслида психология инсон психикасини ўрганадиган илм. Сизнинг турмуш ўртоғингизнинг психикаси адекват ҳолатида эмас. Психотерапевт қабулига эр-хотин биргаликда борганингиз маъқул. Сиз ва сизнинг фарзандларингизга ҳам психолог мутаҳассисининг ёрдами керак. Чунки бу жанжалларни кўрган болаларнинг ҳам психикаси шикастланган. Сизнинг ҳолатингиз эса янада мушкулроқ.  Психикангизда чалкашлик. Шунча калтакланиб яна шу одамни кечириб, сиз учун бебаҳо бўлган катта бойлигингиз Аллоҳ сизга берган буюк неъмат бўлган ўзингизнинг жонингизни ва иккинчи бойлигингиз ва улуғ неъматлардан яна бири фарзандларингизни қадрламаслигингиздан маълумки сиз ҳамма нарсаниқурбон шахс дунёқараши орқали ўлчаяпсиз.Шунинг учун ҳам сизга психотерапевт мутаҳассисининг ва ундан кейин эса узоқ вақт давомида психологнинг ёрдами керак бўлади. Психолог деганда мен “онгингизда шундай ўйлар бор” дейдиган псевдопсихолог (соҳта психолог)ни эмас, психикани яхши ўрганган чинакам мутаҳассис психологни назарда тутаяпман. Шундай психологлар ҳам мамлакатимизда жуда кўп. Турмуш ўртоғингиз сизга ва фарзандларингизга шикаст етказишидан ўзингизни эҳтиёт қилишингиз керак. Сизни ва болаларингизни калтаклаши ёки бегона аёлларга бориб келиши ва сиздан ўша аёлларга ўзингизнинг хоҳишингиз билан юборишингизни талаб қилишини нормал ҳолат деб бўлмайди. Шундай экан демак бирон жиддий қарорни қабул қилишингиз керак. Чунки бу сизнинг ҳаётингиз. Она экансиз болаларингизга албатта сиз масъулсиз. Уларнинг соғлиги ҳақида психик соғлиги ҳақида энг биринчи ўринда сиз ўйлашингиз керак. Албатта бунинг учун онглик, идроклик, шижоатлик аёл бўлиш талаб қилинади. Психотерапевт қабулига борганингиз яхши. Валлоҳу аълам!