Ғийбат эмасми?

21:14 / 10.03.2019 | MWX | 909
Ассалому алайкум! Бирон бир шахс бирор бир кимса орасида бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берса, аммо шу шахсини ўзини қораламай “қилган иши яхшимас, балким шуни сабаби бордир” маъносида сўзлаб бериши ғийбат бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўзи ҳақида гапирилаётган киши эшитиб ранжиб қоладиган ҳар қандай гап ғийбат бўлади. Валлоҳу аълам!.