Болаларга рақс ўргатиш жоизми

01:27 / 06.10.2022 | Насиба Юсуфжановна | 436
Ассаламу аълайкум Ва Рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ Таъла қилаётган савоб амалларингиздан рози бўлсин.
Мен магистр журналистман, табиатан тадбирлар ўтказишга қобилиятим бор, болалар учун шеърий сценарийлар ёзардим (аввал бундан жуда фахрланардим, Астағфируллоҳ).
Фарзандларим бошланғич синфларда ўқишганида турли мавзуларда ва албатта замирида тарбиявий ғоялари бўлган тадбирлар сценарийларини ёзиб, уни саҳналаштириб, ҳатто рақс ҳаракатларигача ўргатиб келганман. Ҳозир улар улғайишди. Унда дин ҳақида деярли тушунчаси йўқ (Аллоҳим авф этсин ўта замонавий) аёл ҳисоблаганман ўзимни. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ Аллоҳим ҳидоят берди. Устоз тутдим, толибаман. Баъзан бу ишларимни ўйласам гуноҳмасмикин деб қўрқаман. Кўп истиғфор айтаман.
Бу йил кичик қизим 1-синфга чиқди. Энди бу устоз ҳам мени таниганлари боис шу ишларни кутаяптилар. Тадбирлар ташкиллаштириб берасиз дейдилар. Тўғри уларда тарбиявий ғоялар илгари сурилади. Аммо рақс ва қўшиқлар бўлади. Баъзан мактаб катта саҳналарида бўлади. Тайёргарлик ишлари вақт олади, яна турли харажатлар қилинади (либослар, саҳна безаклари каби). Булар исроф ҳисобланадими?. Бошланғич синфдаги болажонларга рақс, шеър, саҳнавий рол ижроларини ўргатишим гуноҳмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган болалар учун жоиз, тарбиявий маънода бўлса. Валлоҳу аълам!