Ассаламу алайкум устозлар! Бир саволим бор эди, аврат тукларни замонавий усуллар (депилятсия, эпилятсия ва шакарли қиём) орқали тозалаш, асосан илдизи билан юлиш жоизми ва соғлиқ учун зарарли эмасми? У ердаги тери нозик бўлганлиги сабабли бироз ўйланиб қолдим шу масалада. Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
– Ва алайкум ассалом! Юлиш ва қириш жоиз, қайси восита билан бўлса ҳам. Тери ва соғлиққа зарар қилмаслик шарти билан. Валлоҳу аълам!