Ассалому алайкум! Хурматли устоза Аллоһ илмингизни зиёда килсин , биздек илмсиз инсонларга илм улашяпсиз , Аллох ажрини берсин . Мени саволим , кандай килиб инсон узини , қалбини узгартирса булади? Мен жудаяям куп марузалар эшитаман , афсуски улар менга уша ешитаётган вактимни узидагина таъсир қилади . Нима қилсам хам узимни тугирлай олмаябман , хар куни намозларни уз вактида укийман деб , азон айтганини эшита туриб хам ,намоз укишим кераклигини билиб хам , телефонимни куйиб намозни уз вактида укишга турмайман , охирги кунларда жуда кечиктириб , бошка намозларни вактига такаб туриб укияпман . Канчалик гунохкор эканлигимни англайман , лекин узимни тугирламайман . Хар куни узимга , эртадан 2 йиллик казо намозларимни бирма бир укишни бошлайман деб , барбир укимайман . Исталган пайтда жоним узилиши мумкинлигини билиб хам , харакатимни килмайман . Марузаларда куп эшитаман , гунох инсонни калбига , танасигахам таъсир килади деб , менам доимо танамда огирлик хис киламан , хаттоки уйкидан уйгонишимдан огир булиб тураман , хеч енгиллик хис килмайман , умуман тайинли ишим хам йук , лекин доим чарчокни хис киламан . Юрагимдахам доим қандайдир ғам бор , хеч ёришмайди , жуда ғазабим ёмон булганидан , хаттоки узимни ака укаларим хам мендан қочишади. Аллоһдан сурашни урнига бандаларидан умид қилиб қоламан . Менга доим мен Аллоһга дуо қилишга лойиқ эмасдек туйилади , гунохларимни куплигидан Аллоһ дуойимни қабул қилмайдигандек туйилади , бу фикрларим жуда нотоғри биламан , лекин шу фикрларни узгартира олмаямман . Бир кун ичида 6 , 7 соатлаб вақтим , баъзида эса кунимни ярми телефон билан , ёки уйқу билан утяпти , илм олишни бошласам узоғи билан 1 ойдан кейин ташлаб кетаман . Кулимга китоб олиб укиёлмайманам , бир икки бет укиб ташлаб куяман . Зикрлар айтаман деб кулимга тасбех олсамхам , узоги 10дакика айтаман. Узимдан кундан кунга нафратланиб кетяпман . Аллоҳдан жуда узокдалигимни хис киламан . Вактимни телефонга ёки бекорчи ишларга сарфлаб булгандан кейин , энди нима киламан , кандай жавоб бераман деб куркишни бошлайман , аммо барбир яна давом эттирвураман . Гунохлар бутқоғига ботиб кетяпман. Ёёшлигимдан шундай булганман , бизни уйимизда Аллоһни менга танитадиган , чинакам ибодат қилишни ургатадиган , исломни танитадиган одам бумаган . Алхамдулиллаҳ Аллоҳ хидоят бериб 6 ёшимда намоз укишни уйимиздаги китоблардан ургандим , у вактлари уйимизда ота-онам намоз укишмасди , кейин Алхамдулиллаҳ яна намозга кайтишди . Оиламдагилар хамма ибодатларни қилишади , аммо тулиғича эмас , хамма ибодатлар номига қилинади , мукаммал даражада эмас . Ёшлигимиздан дунёга берилиб катта булдик , уй ишлари билан , вақтни бекорга сарфлаш билан , ислом хақида бизга хеч ким ургатмади , узлариникига ухшаган чала холда ургатишди , ғийбат қилиш ёмон деб узлари ғийбатга ургатишди . Уйимиздаги энг кичик болахам телевизор , телефон билан овора , уришиб берадиган хеч бир инсон йуқ, чунки катталарни узи шундай , вақтларини бехудага сарфлашади , фарзандларига намуна булиб. Мен Бундай холда яшашни хохламайман , келажакда узимга ухшаган , гунохга ботган, жуфти халолим , фарзандларим булишини хохламайман , чин иймонли мусулмон булишни хохлайман . Нима қилсам шу хамма нарсалардан қутиламан , қалбим хам таскин топади , танам хам кучга киради , иймонимхам мустахкамлашади ? Хаётимни узгартирмасан , хаётим кофирларни хаётидак булиб қоляпти . Саволларим куп булган булса , нотогри берилган булса узр сурайман . Сизни олдингизга боришни маслахат беришди , аммо ота-онам рухсат беришмайди , иложим йук . Хозир айтган узимдаги холатлар уларга йомондек туйилмайди , аммо мен канчалар гунохга ботяпканимни биляпман , лекин барбир гунохдан тийилолмаяпман , жуудда хам куп вактимни бехудага сарфлаяпман . Шуларни хаммасини узим билсамам , гунохни билиб туриб килиб узимми тухтатаолмаямман . Илтимос манга маслахат беринг . Аллоҳ узи ажрини берсин Жавобингизни интиқлик билан кутаман Эътиборингиз ва жавобингиз
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг соғлигингизга эътибор қлишингиз зарур бўлган давр экан ҳозир ҳаётингизда. Шунинг учун соғломлашишни энг аввал психотерапевт қабулидан бошлаганингиз маъқул. Шифокор тавсия қилган баъзи витамин ва минерлларни ичиб ва баъзи муолажаларни қабул қилганингиздан кейин кучга кириб, масъулиятлик бўлиб, ўз ҳаётингиз фақат ўзингизнинг қўлингизда эканини яхши ҳис қилиб амалларингизни бошлайсиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!