Аёлларнинг намоздаги енги калта кийими

08:44 / 24.03.2019 | nodiraxalilova | 1173
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишда кийган кийимимнинг енги тирсакдан тушиб туради. Кўпинча шунақа ўқийман. Бир танишим бунақа ўқиш нотўғрилигини айтди. Энди шунча пайт ўқиган намозларим қабул бўлмай қоладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ авф қилсин! Билагингизгача ёпишингиз шарт, чунки ўша ергача бўлган ер аврат, авратни намозда тўсиш фарздир. Валлоҳу аълам