Ассалому алайкум! “Зулматлардан нурга” каналида “шайтоннинг инсондаги улушу” тўғрисида бир маъруза эшитиб қолдим. Маърузада айтилишича, шайтон инсонни орзуга гирифтор қилиш билан қалбига кириб борар экан ва яна шайтон уларни (инсонларни) узундан-узун орзулантираман, деган экан. Маърузани қайта-қайта эшитдим, яхши тушунмадим. Қодир бўлганингизча ойдинлик киритсангиз. Орзу қилиш жоизми ёки орзу шайтонданми?