Таҳорат

02:35 / 07.09.2022 | Zubayra | 333

Ассалому алайкум! Яҳшилар мен бел умуртқа етишмаслиги билан туғилдим оёғимдан гўшт селига ўҳшаган чиқиб туради бармоқларим тугади қорасон касаллиги эмас оллох менга шуни раво кўрибди шукр белимга боғлиқда оёғим касали 46ёшман 43йилдан бери шундай оёғим переваска бўладику намозга таҳорат қилганда ярасига тегиб кетмасин деб ўша жойини ювмайман переваска ивиб кетмасин деб таҳорат қабул бўладими ёки бирмахал ювиб кейинги таҳоратда ёз ойларида ҳам пайпоқ кийаманку шу устидан маҳс тортсам бўладими

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ СИЗГА раво кўрган ажрлар муборак бўлсин, ин шаа Аллоҳ Сабур Зот сабрлиларни ,шукрлиларни севувчи Зот сизга шу юборган синовига сабр қилсангиз , охиратда улкан мукофотларини ато этади !
Саволингизга ўтсак, таҳорат олганда оёгингизни боғламини ечиб ювсангиз зарар етадиган бўлса , оёқни соғ қисмларини эхтиётлик билан ювиб , перевязка қилинган қисмини устидан  ҳўлланган қўлизни 3 та бармоғи  ( кўрсатгич, ўрта ва номсиз бармоқлар ) билан 1 марта масҳ ( силаш) қиласиз . Ушбу масҳ жароҳат устидан қилинади ва у билан таҳоратиз комил бўлади ин шаа Аллоҳ . Аммо ювмасангиз ҳам , масҳ тортмасангиз ҳам тахоратингиз батамом бўлмайди.Яна бир нарса : пайпоқ кийиб уни устидан масҳ тортиб бўлмайди, уни ечиб , перевязкангизни - боғламизни устидангига масҳ тортинг.  Валлоҳу аълам!