Нима учун Аёллардан уламолар йўқ?

02:08 / 08.10.2022 | avaz isoboev | 356
Ассалому алайкум! Агар Ислом тариҳга ва бугунга назар соладиган булсак Илм борасида: Фиқҳда ҳам, Ҳадис илмида ҳам, Тариқат мазҳабларида ҳам, Қуронни урганиш борасида ҳам - эркаклар сони аёллар сонидан купроқ? 4 Мазҳаб уламолари ҳам, Муҳаддис уламолар ҳам эркаклар чиққан.Ҳаттоки бугунги кунимизга назар солсак ҳам ҳудди шу.
Саволим шуки нима учун аёллардан: Мужтаҳида ёки Муҳаддиса аёллар чиқмаган? Муминларнинг оналарини бундан мустасно ҳолатда сурамоқдаман.
Аёлларнинг илмда эркакларда ортда қолишининг сабаби нимада? Бунга аёл кишининг оиласи, фарзандларига қараш сабабли илмга куп вақт ажрата олмаслигими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаддиса ва фақиҳа аёллар бўлган. Фақат улар эркакларга қарганда камроқ бўлишган. Аёллар кўпроқ уйда бўлганлари, эркакларга кўп аралаша олмаганлари ва асосан уй ичидаги ишларга масъул бўлганлари бош сабаблардан биридир. Шунингдек аёл сатрли бўлгани сабаб улар ҳақида уламолар маълумотларни кўп ёритиб бера олмаганлар. Валлоҳу аълам!