Эр-хотин алоҳида хонада ухлаши

00:12 / 13.10.2022 | Dilafruz | 632
Ассалому алайкум!
Мени 10 ойлик фарзандим бор, хўжайиним фарзандимиз туғилганидан бери "мен ишлайдиган одамман, кечаси ҳар бола уйғанганида уйғаниб ухласам дам олгандай бўлмайман, кундузи ишлаёлмайман" деган важ билан меҳмонхонада ухлайдиган бўлдилар. Қачонки жимо хохласалар кирадилар ва тугатгач чиқиб кетадилар. Менга бу холат умуман ёқмайди. Эримни ёнимда бўлишларини, фақат шу иш учунгина керакли инсоб эмаслигимни ҳис қилишни хохлайман. Яна шунингдек кўпинча кечаси менга ёрдам керак бўлган холатларда ҳам бир ўзим қийналаман. Албатта бу биринчи фарзандимиз, ҳали тажрибали она эмасман. Буларни хўжайинимга кўп гапирдим, улар эса юқоридаги фикрда қаттиқ туриб олганлар. Бу холат шариатимизга мос келадими? Шундан йўл тутишлари жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дам олиш кунидан бир кун аввал ўзингиз ортидан ёнига кириб ётинг. Кейин шундай кириб ётишларни кўпайтириб боринг. Валлоҳу аълам!