Фарзандимни боғчага жойлаш

21:23 / 09.09.2022 | Omina | 238

Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатуху. Саволни кайта бериб вактингизни олган болсам узр. 1.Фарзандим 5 йош. Богчага жойлаш учун навбатга койгандим. Лекин навбатлар жуда куп экан. Навбати келгунича 2-3 йил утса керак. Богча рахбарлари билан келишиб бериш мумкин. Лекин пул сурашяпти. Лекин пора беришга Аллохнинг газабидан куркаман. Боламни богчага жойлаб беришса мен богча учун бирон нарса хадя килсам буладими? 2. Агар бу хам порага кирса кандай йул тутишимни маслахат берасиз.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қилиши зиммасига вожиб бўлган ишни қилиб, ортиқча ҳақ олса бу порадан бошқа нарса эмас. Сиз болангиз у боғчага бормаса ҳам бирор нарса ҳадя қила оласизми? Агар йўқ бўлса ҳадя берсангиз бу ҳам пора бўлади. Чунки айнан болангизни навбатсиз киритиб қўйгани учун порани ҳадя шаклида берган бўласиз. Қолаверса бошқаларни навбатига киргазишингиз “бировни ҳаққига тажовуз” ҳисобланади. Поранинг ҳукми эса қуйидаги ҳадисда берилган:


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Валлоҳу аълам!