Ассалому алайкум Одинахон устоз.Мен яқинда МТТ га тарбиячи бўлиб ишга кирдим.Ишга зўр иштиёқ билан киришдим ўзими кўрсатишга харакат қилган сарим шу муассаса метадисти хар ишимдан айб охтари хар йиғилишда мени гапирмаса туралмаябди бир гап бўса айланиб ўргилиб менга тақалябди.Муассасамизни телеграм групаси бор унга фақат ўзимизни ҳодимлар кунлик машгулотларини ташлашади мендан аввал ёзиб жўнатганларини ўқисам ўзаро гапларниям ёзишин шаҳсий расмлар жўнатишганакан.Телеграм групалардан менга ибратли келоди овқат пиширганда тахоратли бўлиб Ихлос Кавсар сураларини ўқиб пиширилса яхши бўлади дийилган шуни менхам муассаса групасига ташасам оша куни яна йигилиш қилиб нимага групага бунақа нарса жўнатасиз таълимга оид жўнатин овқат қилятиб хамма шашилиб дуо оқишга вақти борми буни кўтариб ҳожатга кирса сизга гунохи диябди.Мен нимаси ёмон ибратли дибман уни ҳожатга обкирса обкирган одамга гунох менгамас дидим. Сиз жўнатганиздан кейин сизгада диб менга тўнкаб ўчириб ташен диди.Янги ҳодимга иш ўргатиб билмаганини яхшлича тушинтирилмедими қанақа иштиёқ билан киродим.Энди бўса хафсалам пир бўлябди.Кечқурунлари уйқим қочиб гаплар мияма айланябди ишлагим хам кеме қолябди.Нима қиле маслаҳат берин.ИЛТИМОС!
– Ва алайкум ассалом! Жамиятда ҳар турли одамлар бор. Динга алоқадор гапларни бировларга айниқса гуруҳларга жўнатиб бўлмайди. Бундай қилишингиз учун сизнинг диний илмларингиз бўлиши ва буни тасдиқлайдиган гувоҳномаларингиз бўлиши, диний идорада ишлашингиз ва маълум бир диний ҳақ-ҳуқуқларингиз бўлиши керак. Динга алоқадор нарсаларни сиз ўз оилангизда, болаларингизга, сизга яқин бўлган қариндошларингизга гапирсангиз унинг йўли бошқа. Аммо бу каби гуруҳларга ёзиш керак эмас. У аёлга, яъни метадистингизга бирон нарсани совға қилиб беринг. Унинг ишларини мақтаб туринг. Шунда у аёл дарров сизга бўлган муносабатини ўзгартиради. Адовати йўқолади. Валлоҳу аълам.