Ассалому алайкум! Саволимга ўхшашини тополмадим,шу боис савол йўллашга ахд қилдим.Турмушга чиққанман,фарзандларим бор.Уларнинг тарбияси билан машғулман.Уйда ўтираман ва бу турмуш ўртоғимга хам мақул. Рўзғорда камчилик бўлса онажонимдан кўп ёрдам сўрайман.Давлат ишида ишлаб оиламизни синглимни боқадилар.Охирги пайтларда онамнинг тоблари болмай чарчаб қолябдилар.Мен ишга чиқай десам болаларим хали кичкина.Бу холатда онамни согликлари учун узим ишга чиққаним мақул менга қолса.Сизнинг маслахатингиз менга бир яқинимдан келган ёрдамдай тасир қилади.сизларга катта рахмат.маслахат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Рўзғордаги камчиликлар учун онангиздан ёрдам сўраманг. Эрингиз таъминласин. Тежамкор бўлсангиз, онангиз учун ҳам улуш ажрата оласиз. Валлоҳу аълам!