Истеҳоза

09:57 / 11.09.2022 | Soliha | 477

Ассалому алайкум! Яқинда фарзандли бўлдим, бу иккинчи фарзандим. Саволим: туғруқдан кейин 40 кун нифос қони келди, кейин камайди, орада бир кун келмади. 45-куни сперал қўйдирдим, шу сабабми ҳали ҳам қон келиши тўхтамади. Мана бугун 40 кун нифосдан сўнг яна 28 кун ўтди. Шу 28 кун ҳаммаса истеҳоза ҳукмида бўладими ёки қайсидур кунларни ҳайз кунига ажратиладими? Шу 28 кун ичида ора-орада бир кун келмаган кунлар ҳам бўлди. Эртаси куни яна келаверди. Ҳали ҳам қон келмоқда... Ушбу ҳолатда истеҳоза ҳисоблаб намоз ўқиладими ёки ҳайз ҳисобланадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат...

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Хайзнинг тугрукдан кейин биринчи ойдаёк дарров тикланиши  у́та нодир холат , аввалги тугругиздан кейин канча муддатда хайзиз тикланган булса буниси хам тахминан шу атрофда булади. 40 кундан кейинги 28 кунингиз истихоза булади нифос тугагач гусл килиб  дархол намозга тушишингиз керак эди, агар шундай килмаган булсез гусл килиб 28 кунлик намозларни фарзини казосини укийсиз . Валлоҳу аълам!