Алимент ҳақида

19:50 / 31.03.2019 | Гулнора Алиевна | 1660
Ассалому алайкум!
Мен собиқ турмуш ўртоғим Россия давлатига чиқиб кетгани сабабли 6 ойдан бери алимент пулини ололмаяпман.
Ҳозирда соғлигим яхши эмас, ишлай олмаганим сабабли аҳволим оғир. Собиқ турмуш ўртоғим РВП қилиб, чўздириб юрибди. Телефон рақами, қайси шаҳарда эканини биламан, лекин ҳеч кандай ёрдам ололмаяпман. Мени ҳамда фарзандимни қандай ҳуқуқларимиз бор ва кимга мурожаат қилсам бўлади? Илтимос, ёрдам беринглар
Ҳуқуқшунос:
Ва алайкум ассалом! Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – тўртдан бир қисми, икки бола учун – учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан (152 минг 47 сўм) кам бўлмаслиги керак