Кўйлак

21:41 / 14.10.2022 | انا احب الله | 309
Ассалому алайкум! Кеча кўчага чиққандим, кийган кўйлагим енгли, узун эди, аммо менга катта ўлчамли бўлгани учун олди тарафи бироз очиқ эди, уйда пайтим ойнага қараганимда кўринмаганди аммо афтобусда ўтирган пайтим олди очилиб кетар экан, ўтирганимда тепамда бир йигит турганди у қараб кетипти, буни сезганимда олдимни ёпишга урундим аммо кўйлак матоси қаттиқ бўлгани учун буни имкони бўлмади. Ўзимни худди ҳаёсиз ва ўша болани қарашга ўзим мажбур қилгандек бўляпман, ўзимни айбдор ҳис қиляпман, бу вазиятда мен айбдорманми, ўша кунни эсласам жудаям хафа бўлиб, тушкун кайфиятга тушиб қоляпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қасддан қилмаган бўлсангиз афв қилинади. Истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!