Ассалому алайкум! Менинг 3 ярим ёш ўғлим МуҳаммадСолиҳ дўконга кирганимизда бирор нимани яшириб , огирлаб олиб чиқаётганини билиб қолдим Ва унга сорамасдан олмаслигини , пул толаниши кераклигини, бировники эканини тушунтиришга ҳаракат қилябман. Аммо қайнонам ва турмуш ортогим фақатгина диндан эмас дунёвий билимдан ҳам хабари ёқ инсонлар ...китоб ҳам оқишмайди. Улар огирликни розгор учун фойдали деб рагбат қилишади.... Нима қилсам болади ... Қандай дуо қилай болам учун ?? Дуоларим қабул болиши учун қандай ин сон болай??? Қонида болса ҳам тарбия қилиб Аллоҳни изни билан болаларимни тогри ёлга бошлай оламанми????
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингизга секин-аста тушунтириб боринг. Интернетда исломий мултфилмларни флешкага юклаб олиб биргаликда кўриб, савол-жавоблар билан боланинг мустақил фикрлашини ўстириш мумкин. Ўзингиз тақвога эътибор беринг, номозларингизда, айниқса, таҳажжуд номозларингизда Аллоҳимдан дуо қилиб сўранг. Иншааллоҳ дуолар мустажаб бўлгай. Валлоҳу аълам!