Оиладаги муаммо

07:50 / 28.10.2022 | Хилола | 313
Ассалому алайкум!
Мани турмуш курганимга 5 йил булди. Узим шахарда тугилганман шахримиз туманларидан бирига Келин Булганман. Катта Келинман. Уйни еримни буваси еримга мерос килган екан. Кайнонам уй сизларники кайни укангни уй солиб чикарамиз дедилар. 3 йил мобайнида шу гап булди. Кайним пулга каттикрок уйга 1 сум хам сарфламаган хаттоки уйда Бирон иш килмайди. Уйланди 3 йил булаяпти. Кайнонам роса участка олиб уй курайлик дедила лекин хеч унамади. Уйга рузгорга пул бермайди кайним. Йигган пулига Матиз сотиб Олди. Кайнонам бечора углим Кам пул топади канде уй солиб олади деяверди. Кейин мани ерим Ман кучада колсам хам Майли уйни Укамга бераман деди. Биз бошка уй курамиз деди. Кайним пул йигиб юрган екан шу гапдан кейин матизни сотиб собалт машинасини авто кредитга олди(ярим пулини тулаб). Енг хайратланарлиси машина олганига Бир йил булаяпти акасига Калитини хам ушлатмади нечи марта суради Бирон жойга бориб келай деса юк бермейман Дейди. Кайнонам хеч качон бу сани акангку демади. Уйни хужайним узимни уйимизку деб Зур шароит килиб курганди. Ука акаси учун 1000 сум утказмайди хеч качон. Кайним 5 махал намоз укийди кичкиналигидан Диндан хабари бор. Акасига уз уйини укаси учун берворган 2та боласиниям уйламай берворган акасига шунчалар нохаклик килиши мумкинми. Бизни хозирда уй Куришга йеримиз хам юк. Кайнонам хеч качон ака ука Бир бирингга ёрдам бер деган гапини ешитмаганман оилада бирдамлик юк Хамма уз томонига тортади айникса кайним узини дунёси бор. Кайнонам укитувчи рузгорни УЗИ килади кайнотам ишламайди. Манга Алам киладиган тарафи 12 йил умрини сарфлаб шу уйни курган ерим хеч нимасиз колди. Хеч Ким биз учун ер олиб уй курайлик деб бирлашмаяпти. Ерингни иши юришиб кетса киласизлар Дейди кайнонам. Ман хеч Нима деёлмайман келинман. Лекин бу очик ойдин нохакликку. Енди Ман кандай юл тутай Хамма кайнонанг уйни сизларга дегандику деб гапиради. Ерим кайним собалт сотиб олганда жахли чикиб укам чиксин узимиз коламиз уйда дедила укам уйга кизикмайди барибир деди. Ман лавз килдез енди лавзезда туринг деб куймадим. Хар куни уйдагиларни курганимга кайнонам уй сизларники дегани лекин хозирда алохида чика олмаслигимиздан юрагим езилиб Нима килишимни билмай юрибман. Биз енди кандай юл тутайлик. Хозирда хаммамиз шу уйда турамиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни эрингиз ўзи ҳал қилиши керак. Уй ўзи аталган бўлса, ўзи унда қолиб, укаси бошқа уй қилишига қарашса бўлади. Валлоҳу аълам!