Аврат

20:02 / 07.04.2019 | Дарё | 1098
Ассалому алайкум! Иш мобайнида енгларни кўтаришга тўғри келади, чунки пишириқ пиширамиз. Қўлимиз хамир, крем ва сувдан бўшамайди. Биз билан опамнинг эрлари ҳам шу ерда. Иш тақозо қилса, енгларни қаергача кўтариш мумкин?
2. Биз билан ёш қизлар ҳам бор. Улар жуда кўп савол беришади. Ҳазратнинг китобларини беряпман, ўқишяпти. Ўзим ўқиганларимдан жавоб бераману, лекин тақдир масаласига қийналаман. Тақдир, қазо-ю қадар ва васваса ҳақида Ҳазратимизнинг қайси китобларини ўқишни тавсия қиласиз? Опажон, фатво эмасу, одам ўқиганларидан келиб чиқиб, “Бу гуноҳ, бу яхши”, деб айтса бўладими? Кўпгина олимларимиз, ҳаттоки саҳобалар ҳам аниқ билмасалар, бир масала ҳақида “Билмайман!” дейишган экан
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари макруҳ экан.
Қадимги уламоларимиз бу гапни изоҳлаб: «Чунки аёлларнинг жамоатга тўпланишлари турли ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлади», деганлар.
Агар шундай қилсалар, имомлари ўрталарида туради.
Агар аёллар намозни жамоат бўлиб ўқишса, имомлари олдинга чиқмасдан, биринчи қаторнинг ўртасида, бир сафда туради. Ана шунда уларнинг имоми учун ҳам сатрлироқ бўлади.
Аёл киши имомдек овоз чиқариб қироат қилмайди. Икки киши бўлса, иккинчиси имом бўлганнинг ўнг тарафида туради. Валлоҳу аълам