Пайғамбаримиз алайҳиссалом қандай ҳолатда туғилганлар?

21:51 / 09.04.2019 | Максад | 1051
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз алайҳиссалом сажда ҳолатда ёки авратларини ёпган ҳолатда туғилганларми? Икки ҳолатда ҳам туғилганлар, деб ўқиганман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло фил эгаларини ҳалок этганидан эллик кун ўтиб, Оминани тўлғоқ тутди. Бу тўлғоқ оддий тўлғоқ эмас эди. Оминанинг ҳомиласи одатдаги ҳолатлардан тамоман ўзгача бир ҳолатда ёруғ дунёга келди. Унинг қорнидан гўё бир нур – гўдак худди сажда қилаётгандек ҳолда ерга тушди