Ҳиёнат

08:59 / 17.09.2022 | Never | 372

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум устозлар илтимос маслаҳат беринг ёрдамга муҳтожман психолог билан гаплашгани имконим ё‘қ. Эрим манга ҳиёнат қилганми билмиман Интернетда аёл обуначилари боракан у аёллар яланғоч расмларини қойиб қўйибди ман эримни кузатаман деб Интернетда о‘зим гуноҳкор бо‘лдим жахл қиб эримга номаҳрам бола билан хабар ёзишдим зино иш қимадим ҳечким билан юрмадим фақат г‘азабимга енгилиб смс ёзишдим 1ой шахвоний зинога етаклидиган гаплар гаплашмаганмиз . Лекин бу юлдан қайтдим ман хато қилдим жуда афсусдаман адашиб гуноҳ қибқуйдим энди астойдил тавба қисам Аллоҳ кесирадими мани оҳиратим куйдими жаҳаннамда куяди ҳиёнат қиган аёллар деб уқидим ман қаттиқ пушаймон ман илтимос ёрдам беринг ман қандай йўл тутай бу ишни Аллоҳ ва о‘зим биламан истиг‘фор айтяпман ибодатдаман гуноҳим кечириладими

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволингизга ҳеч ким жавоб бера олмайди. Аллоҳ кечирадими йўқми буни фақат Ўзи билади. М усулмон одам умид қилади ва тинмай истиғфорни такрорлайди ва қайтиб бу ишни қилмайди. Шунинг учун сиз ҳам умид билан тавба қилиб, тинмай истиғфор такрорлаб юринг. Фарз ва суннатларни адо этишга қаттиқ киришинг. Турмуш ўртоғингиз нима қилса қилаверсин. Сиз ўзингизнинг амалларингиз учун охиратда жавоб берасиз ва турмуш ўртоғингиз ҳам ўзи учун жавоб беради. Болаларингизга ибрат бўлишингиз керак. Тасаввур қилинг шу ишларни келинингиз ўғлингизга аччиқ қилиб қилса. Аҳволингиз қандай бўларди? Амалларингиз шариатга мувофиқ бўлиши учун илмларингизни оширингиз зарур. Валлоҳу аълам.