Нима қилай

22:40 / 27.10.2022 | Sayyora | 409
Ассалому алайкум устозлар,мен 17 ёшдаман ёшлигимдан доктор бўламан деб орзу қиламан,лекин шу йил тақдир тақазоси бн бошқа ўзим ҳоҳламаган жойга гранд кирдим институтга. Уйдагиларим кейинги йил топширасан дейишяпти,лекин мени энди иккилантириб қўйган нарса бор, яни шифокорларни кўраман ишлари кўплиги сабабли намозга ва бошқа нарсаларга улгурмайди. Ҳам биз шунча йил қийналиб ўқиб ўқишни тугатсакда бунга яраша ойлик йўқ,ундан ташқари шифокорлар дори фирмалари бн ноқонуний шартнома тузишади,пора олиш жуда кўп ва ҳаказо ,шуларни ўйлаб нима қилишни билмаяпман.Олдин истихора ўқиган эдим шифокор бўлайми деб , менимча хайрли туш кўрган эдим...Ҳам мени кейинги йил турмушга бериб юборишмоқчи,шунга мед соҳасида ўқисам қийналиб қоламанку,намозларим ва бошқа амалларни бажаришга улгурмайман деб васваса бўлиб,ўйлайвериб ğалати бўлиб қолдим. Нима ҳоҳлаётганимни ҳам энди яхши билмайман.Нима қилай маслаҳат беринглар илтимос .
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Янаги йилгача бу масалани ўйламай туринг. Унгача вазиятлар ҳам фикрлар ҳам ўзгариши мумкин. Топширишдан аввал яна бир бор маслаҳат қиламиз. Валлоҳу аълам!