Ҳалол ва ҳаром.

22:38 / 27.10.2022 | Habibulloh | 225
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар! "Зикр аҳлидан сўранг" порталига ушбу саволни берган эдим. Лекин жавоб бўлмаганига Сизларга савол йўллашга мажбур бўлганим учун узримни қабул қилгайсизлар деган умиддаман. Дин учун қилаётган ишларингизга Аллоҳ Таоло кўплаб ажр-у савоблар битсин. Илмсизлик туфайли Сизларга саволларимни йўлласам.
1. Айтайлик бир киши бир корхонанинг ҳисоб-китоб ишларини юритади ва у ерни бошқаради. Лекин шу киши ойлигидан ташқари ўша корхонанинг пулларидан кейин жойига қўйиш мақсадида олиб ишлатади. Уйига, рўзғорига ишлатади. У пулларга ейдиган, ичадиган нарсалар сотиб олади. Шу пулларни лекин жойига қўя олмаяпти. Лекин мақсади ишлатиб қўйилган пулни жойига қўйиб, эгаларига айтиб розилигини олиш. Энди ўша сотиб олинган нарсалари ҳаром ҳисобланадими? 2. Сотиб олинган нарсалари ҳаром ҳисобланса уларни оила аъзолари билан билмасдан "Бисмиллаҳ" деб тановвул қилган. Энди у кишиларнинг Иймонига путур етган ҳисобланадими? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур! Аллох Таоло барчамиздан рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Эгасини розилигини олмай олинган пуллар ҳаромдир. Валлоҳу аълам!