Бошим қотди

02:13 / 02.11.2022 | Muzayyana | 334
1.Ассалому алайкум! Менда анчадан бери кучли шамоллаш бор. Яқинда бу кучайиб уч шохли нерв шамоллаши эканлигини билдик. Шу сабабли шифокорлар сувга камроқ унданг дейишди. Таяммум қиламан. Аммо уйда келин бўлганлигим сабабли рўзğор ишларида сувга тегишга мажбурман. Бу борада ҳукм қандай? Бу нарса виждонимни қийнаябди.
2 . Алҳамдулиллаҳ 4 нафар фарзандим бор. 2 нафар фарзандим ногирон. Ривожланишдан орқада. Менинг эса соғлигим ҳам анчадан бери яхши эмас. Кичик фарзандим 1 ярим ёшдан ошди ва у ҳам ривожланишдан орқада. Яқинда 5 сига ҳомладор эканлигимни билдим. Шифокорлар менга туғиш мумкин эмаслиги, соғлиғим кўтармаслигини айтган эдилар. Биринчи сабаб шу бўлса бошқа тарафдан бу болам ҳам ногирон бўлсачи деб қўрқаябман. Сабаби ичадиган дориларим ичида ҳомилага зарарли бўлган дорилар ҳам бор. Бу болани олдириш ҳақида ўйлаябман. Дунёга келтиришни ҳоҳлайман. Аммо соғлиғим ва шароитим тўғри келмаганлиги боис кучли ўйдаман. Маслаҳатингизга муҳтожман. Нима қилай айтинг? Дунёга келтирайми ёки олдирайми.

Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттада берилади. Сув ишлатиладиган бўлса аввало таҳоратга ишлатилиши керак. Бошқа нарса учун ишлатиб ибодатга келганида ундай бўлмайди. Валлоҳу аълам!