Ассалому алайкум! Янгам ҳомиладор эканлиги ва бу сир эканлигини айтди, бошқа янгам эса "янгангиз ҳомиладорми?" деб мендан сўраб қолди, шу пайтда нима қиларимни билмай қолдим, "йўқ" ёки "билмайман" десам ёлғон гапирган бўлардим, шунинг учун жимиб қолгандимҳамки ҳаммаси ошкор бўлиб қолди ва "ҳа" дейишга мажбур бўлдим, эртаси куни яна бошқа киши сўраганида эса "йўқ" дедим. Энди мен сирни очганим ва ёлғон гапирганимнинг гуноҳини нимадир қилиб бўлса ҳам ювмоқчиман, илтимос маслаҳат беринг, нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг. Валлоҳу аълам!