Ҳижобни ечиб ташлаш

02:11 / 02.11.2022 | Charos Islombekovna | 408
Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда ҳижобга киришга тўсиқлар аввалгидекмас. Шу сабали кўпчилик талаба ёки ёш қизлар ҳижобга киряпти. Лекин бироз вақт ўтгач қийинчиликлардан қўрқибми ёки нафсига енгилибми ҳижобларини ечиб ташламоқдалар. Бир- иккита актрисалар ҳам ҳижобга кириб кейин уни ечганларидан кейин бу иш урфга айланяпти. Шу ҳафтанинг ўзида иккита дугонам шу ишни қилганларини кўрдим. Уйдагилари қаршилик қилиб, ишда ёки ўқишдаги тазйиқлардан кейин ҳижобни ечётганлар ва ҳеч сабабсиз ҳижобини ечишнинг ҳукми қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз амалини тарк қилиб осий бўлади. Валлоҳу аълам!