Қўрқув

07:13 / 01.11.2022 | Zarina | 199

Ассалому алайкум! Мен 14 ёшдаман. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз оқийман.Ҳозирда "Қуръон" ёдлаяпман.Лекин мен жудаям қўрқаман озим қолсам ҳудди ортимда ўлган инсонлар турадиган мени кузатиб турганга ёки кимлардир таъқиб қилаётганга ўхшайди.Бу нарса кечқурунлари яна ҳам кучаяди.Аслида озим бу нарсалар йўқ эканлигини ҳам биламан,лекин бу нарсалар миямга ўрнашиб қолган буларни унутиб бўлмаяпти. Бундай қўрқиш билан гуноҳга ботмаяпманмикин? деб ҳавотирдаман.Лекин иложим йўқ бу нарсаларни миямдан чиқаришга ҳаракат қилсам ҳам бўлмаяпти. Илтимос ёрдам беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ қилаётган ишилардан рози бўлсин!!!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! . Бу ҳаёллар учун гуноҳкор бўлмайсиз албатта. Аммо бу касалликни бартараф қилмасангиз ўзингизга зулм қилган бўлиб қолишингиз мумкин. Шариатимизда ўзига-ўзи зулм қилиш мумкин эмас. Соғлигингизга катта эътибор беринг. Психотерапевт қабулига боришингиз керак. Баъзи муолажалар ва дори-дармонлари қабул қилганингиздан сўнг аҳволингиз анча яхшиланиб қолади. Валлоҳу аълам!