Қайнонамни ёмон кўраман

09:31 / 31.10.2022 | Komola | 607

Ассалому алайкум! Мен келин болиб тушганимга 3йил боляпти 1ёшдан ошган қизим ва яна яқинда фарзандли болдим энди 2 ойлик. Уйда хамма ишларни қилиб қойсам хам қайнанам айб топаверадила қизимни овози ҳам ёқмайди доим невараларини жеркиб фахш созлар билан хақорат қиладила табийки буни мен котаролмайман жуда коп болди бунақа холат 1 чидадим 2 чидадим сабрни хам чегараси борку ахир хадиб боламни олдимда жеркиб хақорат қилаверганларидан уларни умуман коргим кеми қолган овозларининиям эитгим келмайди улани корсам асабларим энг тепа чоққисига чиқади ман 1 ҳафта болди қизли уйимга қайтиб келдим шу қизимни ёнини олиб уруш болди қайнанам хайдади уйидан хозир ман тори иш қилдми фарзандими ёнини олиб ёки қанча сокиб жеркисалаям чидашим керакмиди хозир уларни жудаям ёмон кораман нафратланаман уруш боган холатдаги юзлари эсмга тушса асабим қозиб қоним қайнаб кетади инсон шу даражада бир инсонни ёмон кориши мумкинми ман улага боwқа қайнона эрими онаси сифатида қаролмасам керак диб ойлавоман илтимос манга маслаҳат берин асабларими қандай сақласам болади...

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизда эҳтимол туғруқдан кейинги стресс ҳолати кузатилаётган бўлиши мумкин. Авваллари токи туққунингизгача сабр қила олгансизку. Қайнонангизнинг бу ҳолати унинг миясида ўзгаришлар борлигини билдиради. Аммо бу психик бузилиш эмас. Сиз психотерапевт қабулига борсангиз қалбингиз анча таскин топади иншааллоҳ. Қайнонангизни психотерапевт олдига олиб бориб даволатиш керак эди аслида, аммо у албатта бундан бош тортади. Буни тўғри қабул қилмайди. Шунинг учун психотеапевтга ўзингиз бориб асабларингизни жиловлаб ўзингизни профилактика қилиб турганингиз яхши. Қайнонангизнинг бу ҳолати кундан-кун кучаявериши ҳам мумкин. Бунинг олдини олиш учун у билан тил топишга ҳаракат қилиб яхши гапириб, табассум ила гапириб, меҳрибончиликларни қилиб туриш кифоя эди. Самимий бўлмаса ҳам. Чунки унинг тилини топишнинг ягона йўли шу эди. Валлоҳу аълам!