Ассалому алайкум! Ёшим 40 да. Мен 22 йилдан бери қалқонсимон без касаллиги билан оғриб келаман. Холатим бир яхши бир ёмон. Хотирам анча пасайган. Бу менинг Намозларимдаям ўз таъсирини кўрсатяпти. Намозда сурункали хатоликдан гумонда бўлиш ва ракъатларнинг сонини аниқлолмаслик менинг ибодатимни мукаммаллигига қанчалик салбий таъсир кўрсатаркин? Аллоҳимдан умид қилиб ўқийвераман, албатта. Аммо бу намозга нисбатан хурматсизлик бўлиб қолмасмикин? Бу каби гумон ва чалкашликларни бартараф қилишим мумкин бўлган чоралар борми? Жавоб учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Ёки бирор кишини ёнизга қўйиб ёки телефонингизни каверасидан видеога олиб намозларингизни текширинг. Ўша текширган киши тўғри деб айтса ёки видеодан кўрганингизда тўғри ўқиётган бўлсангиз бунақа тушкун фикрларга борманг. Валлоҳу аълам!