Ассалому алайкум! Устоз, саломатмисиз? Саволим: турмуш қурганимга ин шаа Аллоҳ 4 йил булади. Лекин мана шу 4 йиллик умрим сиқилиш, асабийлашиш билан ўтмоқда. Хўжайним менга уйланишдан олдин бир 13-14 ёш узидан катта ёшли хотинга илакишиб никоҳсиз яшаб юрган. Менга уйланишидан олдин, ҳамма нарса ҳал булди деганимизда, у хотин туйингни бузаман деб эримга шаллақилик қилиб олгани учун тўйимдан сал вақт олдин эримни узи менга айтиб қолди. Ушанда бир тойни тохтатиб кетай ҳам дедим, яна эрим мени уша хотиндан қутқаринг дб раҳмимни келтирганига тойни тухтата олмадим. Бошқа бундай иш қилмайман, бу бир хатойим эди дб вадалар берган эди эрим. Тўйдан кейин ҳам роса жанжаллар булди, у хотин бизни устимиздан ёзиб, хожайнимни яхши ишидан қувдириб ҳам юборди. Шу билан булди у аёл юқ булди десам, яқин-яқингача хожайним гаплашиб келар экан у аёл билан. Ҳали ҳам муносабати бузилмаган. Энди эса у аёл яхши, мен ёмон хотин буб қолдим. Ҳозирда бир қизчам бор.иккинчисига ҳомиладорман. Бизни таминотимизни умуман ўйлашни хоҳламай қолган. Озгина пул сурасам ҳам ёмонман. Қизим касал булса дори дармон олсам ҳам, банисага ётсак ҳам ёмонман. Ҳаммасини мен қилган эканман атайдан. Уша хотинни дастидан болани тан олмаган вақтлари ҳам булди. Нечи марталаб уйдан ҳайдади. Қайнонам ҳам бахши. У кишига мен бошидан.ёқмаганман. рўмол ураганим учун,намоз уқиганим учун. Сендан кора кочадаги фохишалар бн яшасин, ажраштираман дерди. Ҳўжайним шу йил ёзда Ҳаж сафарига ҳам бориб келди. Узгарар деган эдим.бефойда. мени ёқтирмаслигини, ёмон коришини бот-бот айтади. Кийим бошга, ёки бошқа эҳтиёжга пул сурасам ҳам ёмон хотинман. Ҳаммани хотини яхши мен ёмонман. Уша 14 ёш катта хотинни мақтаб утиради. Шу бугун кетсанг кетавер, эртароқ ажрашмадинг мен бн деб қолди. 2022 йилнинг январ ойида ҳам боламни касаллигига қарамай бизни уйдан чиқарворган сендақа хотин бн яшамайман дб. Боламни касаллиги сабаб булиб. Апрелда узи минг бир вадаларни бериб, ота онамдан ялиниб қайтиб олиб келди. Бошқа бунақа зино қимиман деди. Лекин яна қилаяпти.вадангизда.турмайсз десам мен шунақа одамман дейди. 4 йил давомида ҳам бу 14-ёш катта хотиндан ташқари роса коп аёллар билан алоқаси булар эди. Уша хотинларни касрига эримдан коп бор мушт ҳам едим. Бундай эрга бошқа сабр қила олмаяпман. Юрагим касал буб қолди. Иккиқатман. Асабий буб қолдим. Нима қилай? Нима қилсам тугри булади? Ажрашиб кетгим келаяпти. Ҳар томонини ўйлаб ўйимга етмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Зинокор эр билан яшаш бутун умрни беҳуда ўтказиш дегани. Ўзингиз бирон ишга кириб илмларингизни, билимларингизни кўпайтириб болаларингизни катта қилишингиз мумкин. Нима учун шунча нарсага сабр қилиб келаяпсиз? Нима учун ўз қадрингизни билмайсиз? Турмушни сақлашга ҳаракат қиладиган сабаблар жуда кўп. Аммо сизнинг турмуш ўртоғингиз, қайнонангиз хайдаса мажбурлаб яшаб бўлармиди? Бу сизнинг- ҳаётингиз. Нима қилишни албатта ўзингиз ҳал қиласиз, ўзингиз қарор қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!