Синглимдаги ҳолат

22:26 / 18.09.2022 | mohinur | 1482

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Яхшимисизлар, чарчамаябсизларми? Саволим шундан иборатки мани синглим 13 ёшда 7 синф ўқувчиси. Яқинда синглим билан дилдан гаплашиб қолдик ва жудаям ғалати гаплар гапириб қолди.. нима бўлаябди дисам.. "ҳеч нарса қигим келмаябди, уйда бир ўзим қогим келябди, ҳеч ким билан гаплашгим келмаябди, ҳеч ким йўқ жойларга кетгим келябди ва кимнидир росса уриб, дабдаласини чиқазиб ичимдан бир нарсани чиқазворгим келябди" деб айтти. Бу гапларни эшитиб синглим псих бўлиб қолганми деб хайрон қолдим. Танбеҳ беришни бошласам "хўп-хўп, бўлди хўп" деб тез мени овозимни ўчиришга ҳаракат қилади. Мактабда ҳам, ҳаётта ҳам актив, ёниб турадиган қиз эмас, ҳеч нарсага қизиқиши йўқ, на ўқишга, на бирор ҳунарга. Бу юришида эртага хаёттаги ўрнини, ишини тополмайди деб қўрқаман. Ундаги бу ҳолат нима дейилади? Нега ундай бўлиб қолган? Нима қилиб бу ҳолатидан чиқиб кета олади? Қандай ёрдам кўрсатайлик синглимга? Маълумот ўрнида айтиб кетаман синглим 3 ёшда онадан қолган, ўгай онани қўлида онадан меҳр кўрмай катта бўлябди (ўгай онамиз ёмон, зуғм ўтказадиган аёл эмас, яхши аёл) дадамиз ишда бўлади, ишдан келиб фақат телефонда телевизорда ўтиради, болани қизиқишларини, уни келажакдаги мақсадларини эшитмайди, эшитса ҳам қўллаб қувватламайди ва синглим мактабда 2 сменада ўқийди, турғузмагунимизгача ухлиди кеин мактабда ўқиб келиб тўғри кўчага чиқиб кетади шу билан кечқурун келади уйга, дарсларига беъэтибор. Ўтган сафар телефонини текширсам корейс миллатини одамларини хар ҳил қучоқлашган, уятсиз харакатлар қилган видеоларини томоша қилибди, бтс деган гурух бор экан, шуни ҳам видеоларини телефонида олиб юрибди, кўриб қўрқиб кеттим, ё корейсга ё қозоқ миллатига турмушга чиқаман деб айтса бўладими бир пайт астағфируллоҳ, энди бу гапидан кеин тамом бўлдим. Илтимос йўл йўриқ, маслаҳат, тавсия берингизлар илтимос қиламан. Олдиндан раҳмат каттакон Аллоҳ рози бўлсин.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом!  Синглингизда болалар неврози белгилари бор. Ҳозирги кунда телефон сабабли бундай ҳолат болаларда тез тез учраб турибди. Зудлик билан мумкин бўлмаган видеоларга киришни тақиқлаб қўядиган созлама ўрнатиб қўйинг (блоклаш).
Яқинлари томонидан кўпроқ меҳр, чиройли қалбан суҳбатлар, кайфиятини кўтарадиган вазиятларни ташкиллаштириш керак. Албатта уни кўп эшитинг ва фикрларини кескин танқид қилманг.
Шу билан бирга албатта психотерапевт дорилар билан даьволаши ва албатта психолог унинг ички кечинмалари билан ишлаб янги ҳаетга яхши кўз билан қараб қизиқишини ошириши керак. Валлоҳу аълам!