Аёллар жамоат бўлиб қандай намоз ўқишади?

06:02 / 08.04.2019 | Дарё | 1179

Ассалому алайкум! Аёллар жамоат бўлиб қандай намоз ўқишади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари макруҳ экан. Қадимги уламоларимиз бу гапни изоҳлаб: «Чунки аёлларнинг жамоатга тўпланишлари турли ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлади», деганлар. Агар шундай қилсалар, имомлари ўрталарида туради. Агар аёллар намозни жамоат бўлиб ўқишса, имомлари олдинга чиқмасдан, биринчи қаторнинг ўртасида, бир сафда туради. Ана шунда уларнинг имоми учун ҳам сатрлироқ бўлади. Аёл киши имомдек овоз чиқариб қироат қилмайди. Икки киши бўлса, иккинчиси имом бўлганнинг ўнг тарафида туради. Валлоҳу аълам