Онлине пул ҳақида

05:16 / 20.09.2022 | Guzal Zoxidova | 217

Ассалому алайкум! Ҳозирги кундан онлине пулнинг битсоин деган тури чиққан ва у ҳозирги картамиздаги пулимиздан кўра анча ишончли яни картангиздаги битсоинни ҳеч қайси ҳакер ўғирлай олмайди шу сабабли ҳам кўплаб одамлар ўз пулларини битсоинда сақлаяпти ҳудди биз пулимизни доллорда сақлаганимиз каби ва ҳозирда турли корхоналар битсоинга инвестор қидириб инглиз тили биладиганлар учун консултант касбини яратишди бу ишда ишчи европалик битсоинга қизиқиш билдирганларга телефон қилиб инвеститсия киритинг ҳозир 1миллион сўмга битсоин олсангиз 1 ойдан кейин битсоин қиймати кўтарилиб пулингиз 2млн бўлиши мумкин(ҳудди доллор кўтарилиб тушгани каби битсоин ҳам ўсиши ёки тушиши мумкин) мени саволим шу ишда ишлаш жоиз бўладими ёки қиладиган ишимиз харом иш ҳисобланадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Оллоҳ рози бўлсин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Валлоҳу аълам!