Ассалому алайкум! Азиз устоз Аллоҳ сиздан рози бўлсин! 2 йилдан бери мени бир нарса қийнайди, келин бўлган хонадонимда ҳечким намоз ўқимайди.Намозхонларни унчалик ёқтиришмас ҳам экан. Мен 1 йилча қўрқиб ўқимадим. Виждоним чидамай яна намоз бошладим. Лекин қайнонам қаттиқ қаршилик қилдилар, хатто эримни ҳам қарши қилиб қўйдилар. Намоз ўқиётканимни кўрсалар жанжал қилиб жазавага тушардилар, турмуш ўртоғим келиши билан уй ишлари қолиб кетяпти намозини ўқимасин деярдилар. Қайнонам
бор отангни уйида ўқи намозингни дерди. Бир куни намоз ўқиб тургандим қайнонам кириб қолди юрагим чиқиб кетти. Бақиришга оғизга келгани айтишга тушдилар. Намозимни тугатим тоқатим тоқ бўлганди. Туриб нега намоз ўқишимни ёқтирмайсиз, "кофирмисиз" деб юбордим..... ҳа дедилар жаҳл устида, бу гапим учун гуноҳкор бўлдимми? Шу ўй юрагимни тирнайди. Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб истиғфор айтинг. Аллоҳ ҳидоят берсин қайинонангизга. Валлоҳу аълам!