Ажрашган аёл

09:27 / 04.11.2022 | Sevinch | 556
Ассалому алайкум!
Эркак киши ажрашган аёлга ажрашганини билиб туриб уйланса ва турмуши давомида унинг ажрашганлигини юзига солиб яшаса бунинг ҳукми қандай?
Яъни ўтмиши билан қабул қилиб уйланиб кейин юзига солиб яшаса бу гунохми?
Бундай вазиятда аёл қандай йўл тутиши керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу зулм бўлади. Аёл хотиржам эри билан гаплашиб олиши керак. Ё ўтмишни юзига солмай рози бўлиб яшасин, ё бунга кўника олмаса, яшамасин. Валлоҳу аълам!