Ассалому алайкум! Ҳўжайнимлар 37 ёшдалар. 16 17 ёшларидан бошлаб сигарета чакар эканлар. Ундан қандай қутилиш мумкин.Табиий йўли борми. Қайнотамлар шундан о!пка ракидан 4 йил аввал вафот этганлар лекин ҳўжайнимлар шуни кўриб билиб турсалар ҳам ташлай олмаяптилар. Улада йўтал кўпайиб борвотти.У нимадан ўпкани текширтириш керакми. Илтимос маслаҳат беринг. Шу балодан қутилишимизага. Жавобиз учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Хўжайинингизга табиий йўл билан даволанишнинг бирдан -бир йўли чекишдан ирода кучини ишга солиб воз кечиш. Бошқа гиёҳ ,дармон дориларнинг нафи кам. Узоқ йил чеккан кашандаларда руҳий қарамлик вужудга келади ва уларни чекишни ташлаши осон бўлмайди. Имкони бўлса Психоневрологик диспансерда ётиб даволанишлари керак , чунки кашандалик оддий одат эмас , руҳий бузилиш ҳамдир. Кашандаларда ЎСОК ( ХОБЛ) - ўпканинг сурункали обструктив касаллиги , ўпка эмфиземаса , ўпка- юрак синдромлари кабилар ривожланади , бу касалликда ўпканинг обзор рентгенограммаси ва спирометрия , пикфлуометрия, балғам бактериологик экмаси , умумий қон ва пешоб таҳлиллари ўтказиш керак. Турмуш ўртоғингизни пульмонолог врачга кўрикка олиб боринг . Валлоҳу аълам!