Оила

18:52 / 21.09.2022 | Saodat | 264

Ассалому алайкум! Ман Алиева Саодат ёшим 26 тида ҳожейним бн тез уришиб тураман орамиздаги фарқ 8 ёш овсиним борла ҳожайнилари ковитадан откан уладан коп қизғанаман эрим нободо нимадандир жаҳиллари чиқса доим манга жаҳил қиладила года овсинимми гаплари ёқми қосаям манга жаҳила қиладила улага кегин яҳши гапирип мани изза қиладила 2 ловлиги гаплигини бир бирлига этип ман ортада ёлғончи боб қоламан ёки сан атайин кенейимми манга ёмон корсатмоҳчисан диллиа бунақа нарсала коп бовурганидан ман стреэссга тушиб қоганман годи озимми билми қолиб дори ичишгача бордим ҳозирда озимга келишим жуда қийин бовотти

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз ёки овсинингиз туфайли ўз жонингизга қасд қилиб охиратингизни куйдириш тўғри иш деб ўйлайсизми? Сиз Аллоҳ берган бу неъматларни, ҳаётингизни қадрини билмасангиз Аллоҳ сиздан юз ўгирса унда нима қиласиз? Бу сизнинг ҳаётингиз, сизнинг турмуш ўртоғингиз. Ҳар ким ўз ўрнини билиши керак. Сиз ҳам ҳаётингизни ўзингиз бошқаришингиз керак. Ўз устингизда ишланг. Аллоҳнинг неъматларини қадрига етинг. Овсинингизга бу эркак сизнинг турмуш ўртоғингиз эканини тушунтириб қўйишингиз керак. Чегарадан чиқаётган бўлса буни унга айтиб қўйинг чегара сақланг менинг рашким ёмон деб. Шунчаки хафа бўлиб юравериш ўзини қурбон шахс қилиб бериш дегани. Қурбон шахс қилиб кўрсатаверсангиз нафақат турмуш ўртоғингиз ва овсинингиз балки бутун дунё сизга қарши чиқаётгандек бўлиб қолади. Овсинингиз ҳақида турмуш ўртоғингизга умуман ҳеч нарса гапирманг. Гўё сизнинг ҳаётингизда бундай одам йўқдек. Турмуш ўртоғингиз уйга келганида чиройли кутиб олинг табассум билан. Нолиманг. Унга ёқадиган гапларни гапиринг. Уни мақтанг. У яхши кўрган таомларни пишириб берингда тунги хизматларини чиройли адо этинг. Бу турмуш сизники. Овсинингизники эмас. Шунинг учун бошқарувни ўз қўлингизга олишингиз керак. Валлоҳу аълам!