Ассалому алайкум! Ҳурматли мутаҳассислар саволларимга жавоб бераёрганлариздан миннатдорман илмиз зиёда болсин!Саволим чақалоқ боши қисилиши билан тугулди ва козининг ичида мошдан кичикроқ қизил думалоқ қондай нарса пайдо болди у нарса чилласини ичида юқолди 10 кунлик болгандан сонг қусишни бошлади шифокорга бордик рангги мир амр рангда диди ва боши қисилиши тасир қилган диди бошини узд қилинглар диди ва қусишига қарши дори ёзиб берди нутрилон АР ни тафсия қилди айтган дориларини ичирдим нутрилон АРни ҳам ичирдим фойдаси болмади УЗДҳам лоқайдлик қилиб қилдирмадик ҳозир болам 3 ойлик болди қусиши жуда ҳам копайган эмганидан сонг қусиб ташайди сут сут ҳолатида қайтиб чиқади маслаҳат беринг илтимос нима қилсам болади бу ҳақиқаттан ҳам бошини қисилиб тугулганиданмикин буни асорати юқми давоси борми ёки ошқозон ичакларида узгариш бормикин маслаҳатизга муҳтожман
– Ва алайкум ассалом! 3 ойлик болага ўзини кўрмасдан , текширувларсиз маслаҳат беролмайман. Фақат йўналиш беролишим мумкин холос қайси мутахассисларга кўрсатишни. Болани ошқозонида сфинктери яхши ишламаятган ,пилороспазм бўлиши эхтимоли бор шикоятларингиздан , гастроэнтеролог кўриги керак . Иккинчидан лактаза ферменти етишмовчилиги бўлиши мумкин ва бош миясидан перинатал энцефалопатия асоратлари бўлиши мумкин. Имкони бўлса САмПИда ётқизиб даволатинг . Валлоҳу аълам!