Қаср намоз

01:28 / 24.09.2022 | Nilufar | 274

Ассалому алайкум! Онам отам вафот этганларидан кейин Тошкентда акамлар билан яшай бошладилар.Акамлар Тошкентда ишлаб яшашади, уйлари бор. Лекин онамнинг Қаршида отамдан қолган уйи бор. Бу ерга икки- уч ойда бир келишади. Келганларида онам намозларини қаср óқийдими ёки тóлиқ? Қаршига келганида óз уйига тушмасдан менинг уйимга меҳмонга келса (мен қизиман) қандай óқийди намозларини? Икки- уч кунга келиб кетишади. Жавоб учун раҳмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дадангиздан меросга қолган ҳовлида ҳиссаси бўлгани учун қаршидаги уйда муқим ҳисобланади. Валлоҳу аълам!