Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен турмиш ўртогим билан тойимизга 3 йил болди. Турмуш қурганимизга 1 ой болмасданоқ келин болиб тушган уйимдан эримдан сорамасдан чиқсам 3 талоқсан деган кейин Ота уйимдан ҳам эримнинг руҳсатисиз чиқсам 3 талоқсан деган кейин мендан бошқа кимдир сенга зино учун қол теккиса 3 талоқсан деган менгача ҳам кимдир қол теккизган болса 3 талоқсан деди. Кундан кунга болар болмас нарсаларга ҳам 3 талоқсан деяпти. Болмаса улар илмли динни яхши билади мен ҳам. Лекин Жуда жаҳлдор коп конглимни синдиради. Озининг отасига ҳам ишонмайди. Мен билан қандайдир аолқаси бор деб ойлайди. Ажабланарлиси қаёнатамни кунда 1 2 марта кораман ҳолос дастурҳонда ҳам бирга отирмаймиз келин болганимдан буён. Уни ҳаёлида кимдир билан алоқам бор акаси отаси жиянлари ортоқлари ҳуллас кимни ҳоҳласа шу билан мени алоқаси бор дейди. Ҳеч қаерга чиқмайман фақат Ота уйимга дадамлар ёки ўзлари машинада олиб бориб келадилар. Росса чарчадим эримни ишонтиришдан уйимга кеткизмайди кетсанг сени ўлдираман дейди. 2 болам бор 3-сига ҳомиладорман уларни ҳам денка қилгизаман дейди. Коп уришиб катамамиз. Чидолмайман туҳамат қилса. Кейин у ҳам уради. Ҳозир катта оглим 2 ёшдан отди гапирмайди. Менимча жанжалларга гувоҳ болиб қорқиб кетган. Лекин Бари бир эримни яхши кораман. Шундай зулимларига чидам озим ва болаларимга зулим қилб қоймаяпманми. Талоқ тушган тушмаганини қандай билсам болади. Боģланган талоққа қандай ечим бор. Жавоб учун Аллоҳ рози болсин.
– Ва алайкум ассалом! Талоқни боғлаган ишлари амалга ошган бўлса талоқ тушади. Амалга ошиб ошмаганини ўзингиз биласиз. Валлоҳу аълам!