Намозда товон устига ўтирсам бўладими?
Ассалому алайкум! Яқинда умуртқада жарроҳлик амалиётини ўтказдим. 2 ой ётган ҳолимда ишора билан намозларимни адо этдим. Энди ўтириш рухсат берилганидан кейин баъзи амалларни рисоладагидек қилолмаяпман. Кўпроқ қиём ҳолда ўтиришга қийналаман, товонимга ўтиришга тўғри келяпти. Оёқларимни ён томонга олсам, белимда ҳали у даражада чўзилиш мумкинмасдек оғриқ кучаяди. Шунга товонда ўтириб ўқийверсам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шифои комил берсин. Соғлигингизга зарар қилмайдиган, ўзингизга қулай бўлган ҳолда ўтиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам