Ўтмишдан қийналяпман

06:33 / 25.09.2022 | Madina | 811

Ассалому алайкум яхшилар , ҳар бир саволга жавоб ёзаётганларингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Мен 22 ёшдаман. Мени ўтмишни унутолмаслик, пушаймон кўп қийнайди. Хатоларимни ўйлаб асабийлашаман жудаям. Шайтонни ҳийласи, муҳитми билмадим лекин биттасини севдим деб ўйладим,малум вақт гаплашиб ҳам юрганмиз. Шу учун ўзимни кечиролмайман. Баʼзида соатлаб йиғлайман. Мендан шунчаки фойдаланишганини ҳазм қилолмаяпман. Аллоҳ кечиради деб ўзимга таскин бериб, дуо, намозларимни ўқиб юраман лекин барибир ўзимни тиклолмаяпман. Ҳаммасини унутишни хохлайман. Фақат алам, йиғи, ўтмиш, одамларни ибии деб ачиниши билан яшашдан чарчадим. Уйдагила турмушга беришмоқчи лекин ҳеч кимни ҳатто эшитиб кўролмайман, барибир алдайди у бу деган ҳаёл бн ҳеч кимга имкон беролмаяпман. Илтимос маслаҳат берингизлар. )))) Ҳаммасини унутиб, бахтли,тинч яшашни хохлайман...

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни қийнашни бас қилинг, инсоннинг ютуғи ҳам хатоларидан хулоса чиқариб қайта у хатога йўл қўймаслигидадир. Ўтмишдаги вазиятлар бир дарс бўлди деб қаранг. Психологияда шундай тавсия борки, сиз ўтмишда эмас, келажакда эмас, бугунда, ҳозир ва шу ерда яшанг дейилади. Буни ўзингизга уқтиринг яъни бугунги тажрибангиз, бугун сизга нималар неъмат қилиб ато этилган уларни чуқур ислоҳ этинг. Вужудингиз қаерда бўлса, уй- ҳаёлларингиз ҳам шу ерда бўлишига ҳаракат қилинг.ҳар бир инсон хато қилиши мумкин, ўтмишдаги хатолар туфайли ўзингизни ва инсонларни айблайверсангиз на ўзингизга , на инсонларга ишона оласиз.Ишонч эса ҳаётимизда жуда керакли ҳис. Агар у бўлмаса, шубҳа ва гумонлар кўп қийинчиликларни етаклаб келади. Кечаги кунни ўзгартиришни имкони йўқ, ўтмишнинг қопқоғини бекитинг ва товба, ибодатда, зикрда давомли бўлиб, бахтингизни топишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло ҳам биз бандаларига мен сенинг гумонингдаман дея хитоб қилади.Дунёда сеҳргар йўқ ҳар бир инсон ўз ҳаётининг ўзи муаллифи, ўзгартиришда ҳам фақат ўзини ўзгартира олади. Агар ўзингиз уддалай олмасангиз қалбингиздаги жароҳатларни даволаш учун ўз табибига, қалб шифокорларига психологга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!