Ассалому алайкум! Мен дукондан соч қуритгични 120 минга сотиб олгандим. Орадан бироз вақт òтгач шу доконга кирсам сизга сотган соч қуритгич 150 минг экан деябти. Ваҳоланки òша пайти сотувчи қиз махсулотини нархини аниқлаш учун докон хòжайнига телефон қилиб 130 минг экан деганди мен эса арзонроқ беринг деб 120 минга олгандим. Энди мен нима қилай у қизга яна 30 минг беришим керакми. Ахр сотаётганида менга 120 минга берган уни устига шу махсулотни бошқа доконларда 110 минг, 130 минга кòрганман.
– Ва алайкум ассалом! Ўша олган вақтизда бошқа дўконларни ҳам суриштирганингизни ва айни ўша молни нархи шунақа бўлганини айтинг уларга. Валлоҳу аълам!