Тиббиётга оид

06:18 / 29.09.2022 | Sevara Ozodova | 393

Ассалому алайкум! Менда ёш пайтимдан бери аллергия бор эди ва ўша аллергиям ҳозирги кунда жудаям ёмонлашиб кетди. У менинг икки қўлимда ва ундан сув йиринг қон чқииб қолиш эҳтимоли ҳам катта ва мен эшитгандим соҳиби узур бўлса одам Ҳар битта намози учун алоҳида таҳорат олади деб. Лекин мен қўлимга иложи борича сув кам теккизишим керак ва умуман қандайдир совун ёки шундай нарсаларни шифокор ишлатмасликни айтган. Ҳозирда қўлимни даволатяпман ва Ҳар битта намоз учун ҳам алоҳида таҳорат қиляпман лекин бошқа йўли йўқми. Чунки таҳорат олиш қийин бўляоти қўлим сув теккани сари ачишиб кетади. Динимизда бундай ҳолатда нима қилиш мумкин? Олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин Устоз.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Касаллигингизнинг аниқ номи нима ? Псориазми , экземами ? Агар псориаз бўлса у сурункали кечувчи йирингли , қипиқсимон яраланишлар билан кечувчи ва баьзан умрбод давом этувчи касаллик . Сув тегавериши унга зарар қилади . Шунчун вақтинчалик яраларингиз соғайгунича ўша қўлингиз устидан бинт ўраб , уни устидан ювиш ўрнига масх тортиб турсангиз бўлади ,аммо бошқа ҳамма аьзоларни ювасиз . Бундаям тахоратни 5 маҳал намоз вақти киргандан кейин оласиз . Қачонки ярангиз тузалса , одатий таҳоратга ўтасиз . Валлоҳу аълам!