Одамлар билан мулоқот

09:48 / 29.09.2022 | An ordinary Girl | 477

Ассалому алайкум! Мен 18 ёшман Алҳамдуллилаҳ бу йили университет талабаси болдим лекин гуруҳимиздаги қизлар билан чиқиша олмаяпман тогрироги хоҳламаяпман аслида мрмен одамови қиз эмасман лекин у даврадаги қизлар менга ёқмаяпти асосан дунёвий қизлар диндан анча узоқ уларга фақат бугунги куни кийимлар устозларнинг айбини муҳакама қилиш инстаграм дегандай нарсалар қизиқ мен у тоифа инсонлар бн гаплашгандан кора ёлгизликни афзал кораман улар ҳатто мени устимдан кулишаду дарсдан чиқиб уйга шошилиб кетишимни китоб оқишимни яна бошқа характерларим учун мени калака қилишади мен улар билан гаплашдан озимни олиб қочганим сари улар мен билан яқин болгиси мени ҳам озларига охшатиб олгиси келаётгандай туюлади менга озларича насиҳат беришади диндан узоқлаштиришни ҳоҳлашади мен қандай озимни тутушим керак тогрисини айтсам мактабда ҳам шундай эди ҳаммадан ажралиб алоҳида болиб юрардим бугун эса университетда ҳам шундай боляпти баъзан айб мендами деб ойлаб қоламан чунки ҳамма тенг ёмон коринади козимга агар ҳамма мен учун ёмон болса аслида мен ёмонман деган фикр ҳаёлимга келиб қоляпти озимни бу ҳолатда қандай тутишим керак?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ибодатли қиз экансиз Машааллоҳ. Аммо ибодат фақат намоздан иборат эмас, биз инсон эканмиз табиий атрофимизда инсонлар бўлиши айни шу инсонлар билан чиройли муносабат қилишимиз ҳам ибодатга тегишли дейишади уламоларимиз.Атрофингиздагиларга нисбатан позитив қарашга урининг, уларни яхши томонларига ҳам диққат қаратинг. Инсон фокусни нимага қаратса, атрофида ҳам диққатида бўлган ҳолатлар кўпаяверади.Уларни сизнинг атрофингизда бўлиши ҳам балки, иймонингиз учун бир синовдир. Атрофдагилардан инсон ёки дарс олади, ёки ибрат олади, ёки сабри сабабли  даражаси кўтарилади .Инсонларни яхши ва ёмон каби тоифаларга ажратиш бизга тегишли эмас.Амалларимизни ёлғиз Аллоҳгина сарҳисоб қилади.Пайғамбаримиз солллолоҳу алайҳи васалламни ҳаётларига назар ташланг ҳатто душманлик қилган инсонлар , ҳатто бошқа диндагилар билан ҳам яхши муносабатда бўлганлар,  яхши амаллари билан ўрнак бўлганлар. Сиз ўзингизни ёмонманми деб ҳам баҳоламанг, балки сиз ҳам дугоналарингизга ўрнак бўлишингиз керакдир. Назаримда  ўзингизга бўлган ишонч паст, улардек эмасман дея ўзингизга паст баҳо бераётгандирсиз. Атрофимиздагиларни биз ўзгартираолмаймиз, фақат ўзимизни ўзгартириш билан вазиятни ўзгартира оламиз.бу дегани сиз бутунлай бошқа одамга айланасиз дегани эмас, шунчаки уларга нисбатан бошқача тафаккур юрита бошлайсиз.Бироз психологик билим олишга харакат қилинг.Шайх ҳазратларининг “Руҳий тарбия” асарларини ўқиб чиқинг. Бу асар сизни қийнаётган кўп муаммоларга ечим топишингизга ёрдам беради. Айнан шу асарда  инсоннинг ўзи билан, Аллоҳ таоло билан муносабати ва бандалар билан муносабати ҳақида Ҳазрат жуда зарур фикрларни асослаб берганлар.Иншааллоҳ ўзингизга ҳам, ўзгаларга ҳам тўғри баҳо бериш ва баҳолашни ўрганасиз. Валлоҳу аълам!