Ассалому алайкум! Қунут дуосини билмаса, ўрнига «Аллоҳуммағфир лии» деб айтиш мумкинми ва қачонгача? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин!
Ва алайкум ассалом! Қунут дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунича уч марта «Аллоҳуммағфир лии», деса ёки «Роббанаа аътина…»ни ўқиб турса бўлади («Кифоя»). Афзали – қунут дуосини ҳар куни озроқдан ёдлаб, намозда ўқиб борса, бир кун келиб, ҳаммасини ёдлаб олади. Валлоҳу аълам.