Ва алайкум ассалом! Шариатда тўлиқ эмизиш муддати икки йил экани баён қилинган. Икки йил эмизиш фарз ёки шарт, дейилмаган. Шароитингизга қараб иш тутаверасиз. Овқатга кириб қолган болани эмизиш билан бирга бошқа озуқалар билан боқиб, рўза тутишга қодир бўлсангиз, рўзани тутишингиз шарт. 1 йилу 8 ойлик бола одатда бошқа озуқаларни ҳам итеъмол қилади. Сизнинг ҳолатингизда рўза тутаверган аъло. Валлоҳу аълам