Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ! Ҳурматли Одинахон опа! Қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун олдиндан раҳмат. Аёлларнинг қариндошларини тўйига боришига ҳаққи борми? Бунга эрининг рухсат бермаслигини қандай тушуниш мумкин? Таниш-билиш, қўни- қўшниларникигаку бормаса майли, алам қилмайди. Лекин одамни туғишган холаси қиз узатаётган бўлса, эри бунга рухсат бермаса, нима қилиш керак? Ахир ҳар доим ҳам тўйларга бориб юрмайман, фақат шунақа яқин қариндошларимизникига боргим келиб қолади. Яна қариндошларимиз Самарқандда, тўйлар баҳона кўришиб турмасак, йиллаб кўришмаймиз. Ахир қариндош-қондошларга силаи раҳм қилиш керак эди шекилли? Нотўғри гапирган бўлсам, минг бор узр. Эътиборингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бориладиган маросимлар шаръий қоидаларга мувофиқ бўлса, қариндош ва яқин кишилар мезбон бўлсалар, эр рухсат бериши керак. Чунки мусулмоннинг мусулмонда ҳаққи бор, қариндошнинг қариндошда ҳаққи бор, силаи раҳм қилишга буюрилганмиз. Бундай сафарларга чиқиладиган бўлса, маҳрам бўлишини ва эрнинг моддий имкониятини ҳам ҳисобга олиш керак. Шундай бўлса-да, эрнинг розилиги зарур. Валлоҳу аълам