Ҳомила тушиши

01:28 / 30.09.2022 | Mumtoza | 223

Ассалому алайкум! 2мартта ҳомилам тушиб қолган Ҳозирда битта ўғлим бор 1ёшда шу ўғлим 6ойлигида ҳомиладор бўлиб қолдим лекин афсуски ҳомилам 8ҳафталигида юраги урмай қолди мазам бўлмади қон кетди кейин ҳомилам тушди эштишим бўйича юраги ургандан сўнг агар бола тушиб қолса Аллоҳ уни жаннатга кирғизаркан ва онасини шу туғилмаган гўдак жаннатда кутаркан шу гап тўғрими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусибат етганида буни Аллоҳдан деб билиб сабр қилиш ва қилган сабрига савоб умид қилиш керак. Бундай ҳолатларда мусулмон киши шариатга оғишмай амал қилади ва қуйидаги ҳадиснинг башоратидан умид қилади.

عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ. رواه ابن ماجه 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Онаси бола вафот қилган вақтида унинг) савобини умид қилса” дедилар".
Ибн Можа ривояти. 

قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ 

Имом Наваий раҳматуллоҳи алайҳ:
“Фарзандлардан бирортасининг вафоти (ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар.
Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аллоҳ таоло «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг – кўзининг қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта «Ҳа», дейди. Аллоҳ «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта «Сенга ҳамд ва истиржо айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар. Валлоҳу аълам!